Хабарлар

БУХОРОДАН ЯНА ТЎРТ НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, аввал Бухоро вилоятидан 4 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалганини хабар қилган эдик. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор фидойи ва жонкуяр шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Манба: @ssvuz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати