Хабарлар

Пойтахтда масжидларга яқин бўлган йўлларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 18:00дан 23:00га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Бунда:

- Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача;

- Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача;

- Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача;

- Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;

- Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача;

- Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.

"Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз" - дейилади хабарда.